Автомашина қарз эвазига хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилди

Улашиш:

Жиззах вилоятида муддати ўтиб кетган солиқ қарздорликларини ундиришда мавжуд мол-мулклар хатловга олингач, юзага келган қарздорлик тезкорлик билан тўлаб берилмоқда.   

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги ФИБ Жиззах туманлараро судининг 28.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Х. ҳисобидан ундирувчи А.А. фойдасига 43.000.000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Ушбу ҳолат юзасидан қарздор А.Х.га тегишли  Cobalt русумли, автотранспорт воситаси 14.06.2022 йил куни қарздорлик эвазига хатланиб жарима майдончасига вақтинча сақлаш учун топширилди. Қарздордан тез кунда мазкур қарзни ундириш чораси кўрилиши билан, автомашина эгасига қайтариб берилади.

Д.Исомова - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.