Ғаллаоролда солиқ ундирувлари давом этмоқда

Улашиш:

Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мадофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузулмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорлигининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобланган. 

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахсларнинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлари ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 651 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 7 млрд. 602 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 17 та 17 млрд. 734 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, барчаси аукцион савдоларига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.