Вакцина олмаган ўзбекистонликлар Россияга қай тартибда киритилади?

Улашиш:

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда аҳолидан келган саволларга жавоб берди. 

Турмуш ўртоғим коронавирус инфекциясига қарши умуман вакцина олмаган. У жорий йил 25 август куни Россия Федерациясига учиб кетиши лозим. Айтингчи, турмуш ўртоғим аэропортда ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммога дуч келмайдими?

Бугунги кунда COVID-19 инфекциясидан ҳимояланиш учун ҳар бир мамлакат ўз тартиб-қоидаларини ишлаб чиқмоқда. Айтиш лозимки, бундай тартиб юртимизда ҳам ўрнатилган бўлиб, бу – халқимизни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишнинг асосий кўрсаткичларидан бири саналади.

Шу маънода, агар турмуш ўртоғингиз ҳозиргача вакцина олиб улгурмаган бўлса, у айни пайтда Россия Федерациясининг Ўзбекистон фуқароларига қўйилган талаблари асосида ушбу давлатга киритилади. Яъни бугунги кунда мазкур мамлакатга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари COVID-19га қарши тўлиқ эмланган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилган бўлса, ПЗР-тест топшириши шарт бўлмайди ва улар жорий йил 11 июнда Россияда ўрнатилган тартибга кўра, вакцина олганлик сертификати ёки касалланиб чиққандан кейинги маълумотнома билан ушбу давлатга кира оладилар. Вакцина олмаган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилмаган фуқаролар эса 5 кун давомида 2 марта ПЗР-тест натижаси манфий чиққан тақдирдагина Россия Федерациясига киритилади.

Бундан ташқари, Россия Федерациясида ўрнатилган тартибга кўра, жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари «Путешествую без COVID-19» номли мобил дастурдан рўйхатдан ўтишлари ва ушбу мамлакатга киришдан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест натижаси олдиндан киритилиши ва ушбу мобил дастур орқали бу ҳолат таҳлилидан сўнг мазкур давлатга киришга рухсат этилиши ёки йўқлиги белгиланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.