Ш.Рашидов туманида 9 ойда 20 млрд сўм солиқ қарзлари ундирилди

Улашиш:

Бюронинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан давлат фойдасига, хусусан солиқ органлари фойдасига ундирувларнинг ўз вақтида ижро этилиши алоҳида назоратга олинган.

Шу турдаги ижро ишлари юзасидан ўтган 9 ой давомида бўлим томонидан қарздор юридик шахслар ҳисобидан жами 20 млрд сўмлик  солиқ ундирувлари ижроси амалда таъминланди.

Ҳозирда бўлим иш юритувидаги мавжуд ижро ишлари юзасидан қарздор юридик шахсларнинг солиқ қарздорликлари юзасидан 4 та 3,9 млрд сўмлик кўчмас мулклар аукцион савдоларига чиқарилган, 6 та турдаги автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техника воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.