Қарздорлик ундирилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ф.Ж. ҳисобидан ундирувчи Д.Д. фойдасига 20 млн 500 минг сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Ж. ҳисобидан суд қарорида кўрсатилган сумма тўлиқ ундирилиши таъминланиб, ушбу ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан иш юритишдан тамомланди.

А.Ражабов Давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.