DataLife Engine / Ш.Рашидов туманида 9 ойда 20 млрд сўм солиқ қарзлари ундирилди

Ш.Рашидов туманида 9 ойда 20 млрд сўм солиқ қарзлари ундирилди

Бюронинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан давлат фойдасига, хусусан солиқ органлари фойдасига ундирувларнинг ўз вақтида ижро этилиши алоҳида назоратга олинган.

Шу турдаги ижро ишлари юзасидан ўтган 9 ой давомида бўлим томонидан қарздор юридик шахслар ҳисобидан жами 20 млрд сўмлик  солиқ ундирувлари ижроси амалда таъминланди.

Ҳозирда бўлим иш юритувидаги мавжуд ижро ишлари юзасидан қарздор юридик шахсларнинг солиқ қарздорликлари юзасидан 4 та 3,9 млрд сўмлик кўчмас мулклар аукцион савдоларига чиқарилган, 6 та турдаги автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техника воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

 

12-10-2022, 17:14
Вернуться назад