Солиқдан қарздорликни ундириш чоралари кўрилди

Улашиш:

Маълумки, солиқ тушумлари давлат бюджетининг асосий қисмини ташкил этиб, иш ҳақи ҳамда белгиланган нафақаларнинг фуқароларга ўз вақтида етказиб берилишида муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан солиқ органлари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари алоҳида назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга юзага келган солиқ қарздорликларини доимий равишда тўлаб бориш, акс холда қонунчиликда назарда тутилган таъсир чоралари кўрилиши мумкинлиги юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.

Ҳозирда аксарият солиқ тўловчилар томонидан қарздорликлар ўз вақтида тўлаб борилиши таъминланаётган бўлсада, ўз мажбуриятини бажармаётган шахслар ҳам топилмоқда.

Жумладан, бўлим иш юритувидаги ижро ҳужжатларига асосан қарздор “Ж” МЧЖ ҳисобидан жами 30.790.000 сўм солиқ қарздорликлари ундириш юзасидан жамият раҳбарига бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилган бўлсада, зиммасидаги мажбуриятларни бажармасдан, солиқ тўловларини тўлашни кечиктириб келган, бундан ташқари жамият балансида бўлган автотранспорт воситасини ҳам ихтиёрий равишда тақдим қилмасдан, қасддан яшириб келган.

Натижада, қарздор жамиятга тегишли автотранспорт воситаси қидирувга берилган.

Қидирув ҳаракатлари натижасида қидирувдаги автотранспорт воситаси топилиб, вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Шундан сўнггина қарздор жамият раҳбари томонидан солиқ тўловлари тўланган, бундан ташқари ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли жамият раҳбарига Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1981- моддаси билан базавий ҳисоблашнинг 10 баравари яъни, 2.700.000 сўм миқдорида  маъмурий жазо чораси қўллаш тўғрисида қарор ҳам қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор ижроси ҳам мансабдор шахс томонидан ижро ҳаракатлари давомида таъминланди.

Ушбу жамият раҳбари томонидан солиқ қарздорликлари ўз вақтида тўлаб борилганда шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас эди.

                                           

Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.