Энергия ресурсларидан қарздорлик ундируви давом этмоқда

Улашиш:

Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, энергия ресурслари етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш,— иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Маълумки, бу йил қиш анча совуқ бўлганлиги учун энергетика тизими билан боғлиқ муаммолар яққол кўриниб қолди. Хусусан, электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда айрим эскирган воситалари истеъмол талаби даражасида эмаслигини англатди. Энергетика тизимларини трансформация қилиш ўз навбатида маблағга бориб тақалади.

Энергия ресурсларидан фойдаланиб, пулини тўлашга келганда «ҳаражатлар рўйхати»нинг охирги қаторига қўядиган шахслар хам учраб туради.

Бугунги кунда Бюронинг Жиззах шахар бўлими томонидан энергия ресурсларидан қарз ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари алоҳида назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга юзага келган қарздорликларини доимий равишда тўлаб бориш, акс ҳолда қонунчиликда назарда тутилган таъсир чоралари кўрилиши мумкинлиги юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан жорий йилнинг 8 февраль кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 358 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 16 млрд. 591 млн. сўм амалда ундирилган бўлса, 31 та 10 млрд. 633 млн. сўмлик мулк хатланиб, 24 та 9 млрд. 556 млн. сўмлик мулклар электрон онлайн савдоларига чиқарилган. 

Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилганда, шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас эди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.