"Ан-Наср" Теҳрондаги ўйинни нейтрал майдонга кўчиришни сўради, аммо ОФК рад этди

Чоп этиш

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидаги "Истиқлол"га қарши Теҳронда ўтказилиши керак бўлган ўйинни нейтрал майдонга кўчиришни сўради. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

"Ан-Наср" раҳбарияти Криштиану Роналдунинг хавфсизлигидан хавотирда. 2023 йил сентябрида "Персеполис"га қарши Теҳронда ўйин бўлиб ўтганида маҳаллий фанатлар Роналду жойлашган меҳмонхонага киришга уринишган эди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) "Ан-Наср"нинг илтимосини рад этди. Ўйин режалаштирилганидек, 3 март куни Теҳрондаги "Озодий" стадионида бўлиб ўтади.

Роналду учрашувда иштирок этадими ёки йўқми – ҳозирча номаълум.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив