Тўланмаган банк кредит қарзлари мажбурий ундирилмоқда

Улашиш:

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кедит қарзларининг  тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига омил бўлади. Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 

Жорий йилнинг ўтган даврида 1 200 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 171,7 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 64 та 31,3 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 44 та 27,9 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.