Қарздорнинг автомашинаси жарима майдонига жойлаштирилди

Улашиш:

Банклар  томонидан фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида тадбиркорлик фаолияти ривожланмоқда. Бироқ, масъулиятсизлик, имкониятларни тўғри баҳоламаслик ва ҳуқуқий маданият етишмаслиги сабаб банклар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Шартнома шартлари бузилганлиги боис банк  кредит фоиз қарзи ва ажратилган кредитни муддатидан олдин тўлиқ ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиши мумкин. Гаров мулки асосида олинган кредит қарздорлиги тўлиқ бартараф қилинмаган тақдирда эса ундирув гаров мулкига қаратилади.

Шартнома шартларига риоя қилмаслик мижозга қўшимча ҳаражат, ташвиш ва муаммолар олиб келиши табиий ҳолат.  

Иш юритувдаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида Бюронинг Ғаллаорол туман ходимлари томонидан самарали ишлар қилинмоқда.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида қарздор М.А. ҳисобидан ундирувчи Фориш туман Халқ Банк фойдасига кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Олиб борилган ижро ишлари юзасидан қарздор кредит суммасини қоплаб бергунига қадар, гаров мулки бўлган LACETTI русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.