Фойдаланилган энергия ресурслари қарздорликлари мажбурий ундирилмоқда

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 3 978 та ижро ҳужжати тамомланиб, 69,3 млрд. сўм миқдордаги қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 14,8 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 11,9 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларга чиқарилган. 

Бундан ташкари, 89 нафар қарздорнинг 592,3 млн. сўмлик миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.

Мисол учун, Зомин туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, ундирувчи “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига қарздор “М.Ш.Д” фермер хўжалигидан истеъмол қилинган электр энергияси тўловидан бўлган 255,1 млн. сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Зомин тумани бўлими томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилди.

 

Бобур Умаров - Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси инспектори                                                          

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.