Жанубий Кореянинг E-9 Pay тўлов хизмати ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатади.
Компания Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган.
Бу юртдошларимизга қулай ва хавфсиз халқаро пул ўтказмаларини тақдим этади. Пулни юборишда банк хизматлари арзон нархларда бўлади. Шунингдек, компания қийин вазиятга тушиб қолганларга таржимон хизматларини бепул таклиф қилади.
Эслатиб ўтамизки, Жанубий Корея Ўзбекистондан 3 минг ишчини жалб қилишни режалаштирмоқда.