Мухлислар Аббосбек Файзуллаевни ЦСКАнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишган

Улашиш:

Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаб, май ойи якунлари бўйича клубнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Москва клуби матбуот-хизмати маълумотларига кўра, кўпчилик мухлислар ўзбекистонлик футболчи учун овоз беришган. Шунингдек, у "армиячилар"нинг бош ҳамкори версиясига кўра ҳам энг яхши ўйинчи деб тан олинган.

Апрель ойида Файзуллаев барча турнирларда Москва клуби учун олтита ўйин ўтказган, ўз ҳисобида битта гол ва иккита натижавий   узатишни ёзиб қўйган.

Футболчи 2023 йил ёзда 500 минг евро эвазига “Пахтакор”дан ЦСКА жамоасига ўтган эди. Ярим ҳимоячининг Москва клуби билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамизки, собиқ СССР терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Владимир Пономарёвнинг сўзларига кўра, агар ЦСКА Файзуллаев билан хайрлашишга қарор қилса, бу учун камида 10 миллион евро тўлаши керак.

Ҳозирги вақтда Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи 6 миллион еврони ташкил этади. У нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида энг қиммат футболчи ҳисобланади.

Transfermarkt интернет-порталига кўра, мамлакатимиздаги энг қиммат ўйинчилар қаторига Элдор Шомуродов, Остон Урунов, Азиз Ғаниев, Абдукодир Ҳусанов ва бошқа кўплаб футболчилар киритилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.