Байден йиқилиб тушди (видео)

Байден йиқилиб тушди (видео)

АҚШ президенти Жо Байден 1 июнь куни Колорадо штатида ҳарбий ҳаво кучлари академиялари битирувчиларига дипломларни топшириш маросимидаги иштироки вақтида йиқилиб тушди.

Байден саҳнага чиқаётганида қоқилиб кетган. 80 ёшли сиёсатчининг ўрнидан туришига тансоқчилари ёрдамлашган.

Оқ Уйнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Бен Лаболт твиттер саҳифасида президент қум тўлдирилган қопга қоқилиб йиқилганини ёзди ва ҳозирда «унинг аҳволи яхши» эканини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихидаги энг кекса президент аввал ҳам бир неча бор йиқилиб тушганди. Охиргисида сайр пайтида велосипеддан қулаганди.