«Путин ҳокимиятда қолмаслиги керак» — Байден яна кескин гапирди

Улашиш:

Полшага ташриф билан борган АҚШ президенти Жо Байден украиналик қочоқлар билан учрашди. 

Ушбу учрашувда Байден бир қатор кескин фикрларни билдирди. 

Жумладан, Байденга кўра, Россия президенти Владимир Путин ҳукумат тепасидан кетиши керак.

Кейинроқ, Оқ Уй президентнинг сўзларига изоҳ берди, айтилишича Байден РФда режим алмашинувини назарда тутмаган. 

Шунингдек, АҚШ президенти Путинни «қассоб» дея атаган. Аввалроқ, Байден Россия раҳбарини «ҳарбий жиноятчи» деб номлаганди. Ушбу тарифларга Россия қўшинларининг Украинага ҳужум қилиши сабаб бўлган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.