АҚШ Россияга доллар етказишни тақиқлади

Улашиш:

АҚШ президенти Жо Байден Россияга доллар банкноталарини сотишни тақиқловчи буйруқни имзолади.

«Қуйидагилар тақиқланади... АҚШдан, АҚШ жисмоний ва юридик шахслари томонидан, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, АҚШ долларида номинацияланган банкноталарни Россия Федерацияси ҳукуматига ёки Россиядаги исталган шахсга бевосита ёки билвосита экспорт, реэкспорт қилиш, сотиш ва етказиб бериш тақиқланади», — дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Байден Россиядан алкогол, бриллиантлар ва денгиз маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади. Россияга эса ҳашам буюмлар экспорти ман этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.