Жиззахда Ҳиндистон билан дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона ишга тушади

Улашиш:

Жиззах вилоятида бунёд этилаётган “Avantika Shifokor” Ўзбекистон – Ҳиндистон қўшма корхонасида келгусида юздан зиёд турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Ўзбекистоннинг “Shifokor-82” ҳамда Ҳиндистоннинг “Avantika Medex Pvt. Ltd.” компаниялари ҳамкорлигида Зомин туманидаги 11,5 гектар майдонда тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона бунёд этилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ, шундан 15 миллиони АҚШ доллари хорижий сармояга тўғри келади. Келажакда корхонада таблетка, капсула, инъекция, гель ва бошқа шаклдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Янги “Avantika Shifokor “Ўзбекистон – Ҳиндистон қўшма корхонасида тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга, қолган 30 фоизини ички бозорга чиқариш мўлжалланмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.