1. Бир вақтлар туз қимматбаҳо товар ҳисобланган
Илгари туз бугунги кундаги каби сероб бўлмаган. Одамлар уни оқ олтин деб аташган. Ҳатто ХХ асрнинг бошларида Эфиопияда пул бирлиги сифатида туз қабул қилинган.
2. Туз бургалардан қутилишнинг яхши йўли!
Кўпинча бурга ва бошқа зараркунандаларга уй ҳайвонлари сабаб бўлади, бундай ҳолатда гиламга бир чимдим туз етарли, барча бургалар ўлади.
3. Инглизча “salary” - иш ҳақи сўзи туз, яъни “salt” сўзидан келиб чиққан
Қадимда Рим аскарларига қилган меҳнатларига пул эвазига туз берилган. Чунки ўша пайтда туз қиммат бўлган.
4. Биз атиги 7% тузни истеъмол қиламиз
7% туз истеъмол қилинади, қолган 93% туз кимё саноатида ишлатилади.
5. Меъёрдан ортиқ туз истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкин
Илмий маълумотларга кўра, инсон вазни қанча бўлса, шунча миқдордаги туз инсон умрининг заволи бўлиши мумкин. Қадимги Хитойда ҳам ўз жонига қасд қилиш учун туздан фойдаланилганлиги ҳақиқат.
6. Кунига 1 ош қошиқ туз истеъмолга тавсия этилади
Кундалик овқатланишимизда тузнинг миқдорига катта эътибор қаратишимиз керак. Иложи борича шўр нарсалардан узоқ турганимиз мақсадга мувофиқ.
Кошер тузи ва денгиз тузи яхшироқ дейишади, чунки улар таркибида кам натрий бор. Аммо бу тўғри эмас, барча турдаги тузлар бир хил миқдордаги натрийни ўз ичига олади.
Туз ҳақида қизиқарли маълумотлар
Улашиш: