Тошкентда озиқ-овқат нархлари: 10 та маҳсулотда арзонлашув қайд этилди

Чоп этиш

Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институти (ММТИ) экспертлари декабрь ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиб чиқди. Тадқиқот натижасида 10 та маҳсулот бўйича минимал нархлар пасайгани аниқланди.

Энг кўп арзонлашган маҳсулотлар:

  • Лавлаги – 21,8 %,
  • Лимон – 16,7 %,
  • Қизил сабзи – 14,4 %,
  • Гречка – 10,7 %.

Шунингдек, шакар, гуруч, сут (2,8 %), банан (2 %), лахм мол гўшти (1,7 %) ва буғдой уни (0,6 %) нархлари пасайган.

Нархлари ошган маҳсулотлар
10 та маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Оқ карам нархлари энг катта ўсишни қайд этган бўлса-да, Тошкентда бу сабзавотнинг нархи ҳали ҳам Марказий Осиё пойтахтлари орасида энг арзон ҳисобланади:

  • Душанбе – 2 баравар юқори,
  • Остона – 1,7 баравар юқори,
  • Бишкек – 1,2 баравар юқори.

Шунингдек, бодринг нархи ҳам сезиларли ошган, аммо ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга арзонлашган.

Ўзгаришсиз қолган маҳсулот
Маргарин нархи эса ўтган ойлардан фарқли равишда ўзгаришсиз қолди.

Мониторинг 7 ноябрдан 12 декабргача давом этган бўлиб, тадқиқот озиқ-овқат бозоридаги динамикани кузатиш ва нарх ўзгаришларини таҳлил қилиш имконини берди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив