Жанубий Корея Ўзбекистондан 3 минг ишчини жалб қилишни режалаштирмоқда

Улашиш:

Жанубий Корея уч минг нафар ўзбекистонликни автосервисларда ишлашга таклиф қилади. 

Ушбу соҳадаги ҳамкорлик масаласи Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаевнинг Корея Республикаси автомобил саноати ассоциацияси раиси Квак Ён Чхол билан учрашувида муҳокама қилинган.

Меҳмонлар Кореяда автомобилсозлик соҳасида 6,8 минг корхона фаолият юритиб, уларда 48 минг киши фаолият юритаётганини қайд этишган. Шу билан бирга, йилига қўшимча уч минг ишчига эҳтиёж бор экан. Корея ассоциацияси корхоналари ушбу муаммони Ўзбекистон ёрдамида ҳал қилмоқчи. 

Учрашув якунида томонлар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида ишлашни истаган юртдошларимизни жалб этиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишиб олишган.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг уч ойида 23,5 минг ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда – Россия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, БАА, Германия, Латвия, Беларусь, Литва, Япония, Польша ва бошқа мамлакатларда ишга жойлашишда ёрдам олган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.