Кўп қаҳва истеъмол қилишнинг айрим зарарлари маълум бўлди

Улашиш:

Россиялик нарколог Aлексей Казанцев кофени ортиқча истеъмол қилиш хавфи ҳақида гапирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу ичимлик марказий асаб тизимини қўзғатади: агар сиз уни мунтазам равишда ичсангиз, кучли асабийлашишга олиб келиши мумкин. 

Бундан ташқари, кўп қаҳва истеъмоли сабаб одам уйқу билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Aгар одам доимо стрессни бошдан кечирса, унда кайфият ўзгариши ва ҳатто тажовузкорлик пайдо бўлиши мумкин.
«Кофеин ўз-ўзидан тажовузкорликка олиб келмайди, салбий вазиятлар ҳам бунга ҳамроҳ бўлади. Ишдаги, уйдаги низолар ёки уйқусизлик рол ўйнаши мумкин», дейди нарколог.

Қаҳвани бир кунда икки чашкадан ортиқ ичмаган маъқул, эрталаб ва тушдан кейинги пайт ичимлик истеъмоли учун яхши вақтдир. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.