Ўзбекистонда пандемия бошидан буён янги антирекорд — бир суткада 1214 кишида коронавирус аниқланди

Улашиш:

Ўзбекистонда 18 январь куни 1214 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 208 271 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 28 нафари Андижон вилоятида,
  • 40 нафари Бухоро вилоятида,
  • 39 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 10 нафари Навоий вилоятида,
  • 30 нафари Наманган вилоятида,
  • 45 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 26 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 25 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 161 нафари Фарғона вилоятида,
  • 34 нафари Хоразм вилоятида,
  • 181 нафари Тошкент вилоятида,
  • 542 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки бундан олдинги кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич 16 январь куни тасдиқланган эди — бир суткада 1037 кишида COVID-19 аниқланган.

Шу кун давомида 640 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 22 нафар, Андижон вилоятида 12нафар, Бухоро вилоятида 30 нафар, Жиззах вилоятида 55 нафар, Қашқадарё вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, Наманган вилоятида 27 нафар, Самарқанд вилоятида 52 нафар, Сирдарё вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 9 нафар, Фарғона вилоятида 24 нафар, Хоразм вилоятида 19 нафар, Тошкент вилоятида 122 нафар, Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 200 512 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1525 нафарни ташкил қилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.