Спорт клубига тегишли буюмлар суд қарори билан бинодан чиқарилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаб келмоқда. Бироқ, номулкий тусдаги ижро ҳужжатлари борки, унинг ижросини таъминлаш ҳамиша хам осон кечавермайди. Бундай холларда давлат ижрочиси томонидан вазиятга қараб оқилона иш юритиш талаб қилинади. Барча фуқаролар ҳам суднинг чиқарган қарорларини ўз хоҳиши билан бажаравермаслиги табиий хол.

Мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланганда, ижро иши доирасида тарафлар ва иштирокчилар, ҳудудий ИИБ, ФВВ, тез тиббий ёрдам  хизмати ва бошқа ваколатли шахслар ҳар хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида иштирок этадилар.

Жорий йилнинг 10-август куни Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг «Xevs dzyu-do klubi» хусусий корхонаси даъвогар М.Зоировага тегишли бўлган Жиззах шаҳар, Бобур МФЙ, Ш.Умаров кўчаси 82а – уйдан чиқариш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланган эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида «Xevs dzyu-do klubi» хусусий корхонасига тегишли буюмлар тўлиқ олиб чиқилди ва бино М.Зоировага топширилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.