Қарздорни кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда кўчириш давлат ижрочиси томонидан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро Судининг Жавобгар М.Х. ва оила аъзоларини Жиззах шаҳридаги уйдан мажбурий тартибда чиқариш бўйича ижро ҳужжатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилди.
Давлат ижрочиси мажбурий кўчириш куни ва вақти тўғрисида қарздорга расман маълум қилган. Кўчириш куни тўғрисида хабардор қилинган қарздорнинг ҳозир бўлмаслиги ижро ҳужжатини ижро этиш учун тўсқинлик қилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Кўчириш холислар иштирокида, ИИБ, ФВВ, ТТЁ хизмати ходимлари ва бошқа ваколатли шахсларнинг кўмагида, давлат ижрочиси томонидан амалга оширилди.
Мажбурий ижро якунида давлат ижрочиси томонидан кўчириш тўғрисида далолатнома тузиб иштирокчилар томонидан имзоланди.
Шунингдек, Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро Судининг даъвогар Д.А.ни Ш.Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласидаги уйга яшаш учун мажбурий тартибда киритиш бўйича ижро ҳужжатига асосан мажбурий ижро ҳаракати ўтказилди.
Кўчириб киритиш давомида давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган уйнинг қисмига монеликсиз киришини ва унда яшашини таъминлашдан чоралари кўрилди. Жумладан, қарздорга мажбурий кўчириб киритиш амалга оширилаётгани ва у ундирувчининг яшашига монелик қилмаслиги шарт эканлиги тушунтирилди.