Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 20 декабрь 2021 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Оқилов Шароф Муродовичдан даъвогар Окилова Барно Омоновнага уй-жой мол мулкларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Бўлим иш юритувига келиб тушган ҳужжатга мувофиқ шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 4 февраль куни жавобгар Ш.Оқиловдан ижро ҳужжатида кўрсатилган барча мол-мулклар давогар Б.Оқиловага олиб берилиши таъминланди.
Мухаммадали Нуралиев
Бўлим давлат ижрочиси