Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига ЖИБ Ғаллаорол туман судининг 11.10.2022 йилдаги ижро варақасига асосан К.А. нинг жиноят иши юзасидан Жиззах вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамига зарарни қоплаш учун 210 млн. сўм пул маблағи тўланган. Ушбу маблағни Х.Б фойдасига қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида Жиззах вилоят ИИБнинг депозит ҳисоб рақамидан жорий йилнинг 19 октябрь куни 210 млн. сўм қайтарилиб Х.Б нинг аризасига асосан ўзига тегишли бўлган пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди ва ижро Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-модда 1-қисми 1-бандига асосан иш юритувидан тамомланди.
Нурали Гулмурадов -
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси
2-даражали юрист