Google компанияси АҚШ адлия вазирлигининг талаби билан Chrome браузерини сотиши мумкин. Ойига 3 млрд киши фойдаланувчи браузер $15–20 миллиардга баҳоланмоқда.
Агарда бу иш амалга ошса, технологиялар соҳасига давлатнинг энг йирик аралашувига айланади.
Суд қарорига кўра, Google етакчилик мавқеини суиистеъмол қилиб, қидирув тизимлари бозорида рақобатни синдирмоқда.
Chrome сотилган тақдирда, янги хўжайин учун асосий чорлов — монополияга қарши қонунларни бузмаган ҳолда энг йирик браузерни қандай бошқариш, чунки харидор ўз-ўзидан ҳукуматнинг ўткир нигоҳига дуч келади.