Жиззах вилоятида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича пресс тур ташкил этилди

Улашиш:

Пресс турда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов, Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Мусурмонов ҳамда оммаввий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

         

Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ва кўмаклари билан охирги йилларда мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш мутлақо янгича тизим асосида йўлга қўйилди.

Жиззах вилоятида ҳам бу бурада салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, пресс тур иштирокчилари дастлаб, Шароф Рашидов туманидаги “Ёшлар технопарки” бўлишди Шароф Рашидов туманидаги Ёшлар технопарки 2021 йил 10 декабрь куни ишга тушган бўлиб, 2 гектар ер майдонда ташкил этилган технопаркда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар фаолият юритишлари учун етарли шароитлар яратилган.

Технопарк учун 2 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, унда 3 та асосий бино қад ростлаган, ҳар бир бино ҳудуди 2700 квадрат метрни ташкил этиб, ҳар бирига 10 тагача тадбиркор жойлашиши мумкин. Ер майдони тадбиркорларга фоизсиз кредит асосида 5 йил муддатга берилиб, 5 йилдан сўнг ушбу ер тадбиркор номига ўтади. Яъни ёш тадбирокорлар ерни 5 йил давомида ҳар ой бўлиб тўлаш эвазига сотиб олишади.

Шунингдек, пресс тур вакиллари Жиззах шаҳридаги “Ахборот кутубхона маркази”, “Қозон федерал университети” Жиззах филиали , “Sambhram” университети ҳамда Жиззах вилоят футбол маҳорат мактабидаги шароитлар билан танишишди.

Ташрифлар жараёнида мазкур жойларда ёшларга яратилган шароитлар бўйича атрофлича мутасаддилар томонидан маълумотлар бериб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.