«Тонировка» сувтекин бўладими?

Улашиш:

Бу борада «Mening fikrim» порталига мурожаат йўлланди. Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:

  • орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
  • барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).

Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:

  • орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
  • барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).

Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.