UzAuto Motors янги Optima комплектациясида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришни бошлаган.
Эндиликда харидорлар қуйма ўрнига пўлатли дисклар, автоматик узатгич коробкага эга автомобиль соҳибига айланиши мумкин. Шунингдек, Optima комплектацияси тонировка қилинган орқа ойналар, кучли двигатель ва картер ҳимояси билан таъминланган.
Пўлатли дисклар туфайли автомобиль ҳаттоки нотекис йўллардан енгил ўтиб кетади. Нотекис йўлларда шикастланишга бўлган барқарорлик, хизмат кўрсатиш осонлиги ва фойдаланишнинг маълум шароитларида ёқилғи тежамкорлиги янги автомобилнинг ютуқларидан ҳисобланади.
Автомобилнинг янги модификацияси май ойидан бошлаб расмий дилерлардан мақбул нархларда сотилади. Компаниянинг таъкидлашича, автомобилларни етказиб бериш муддати бир ойни ташкил қилади.