“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Жиззах шаҳар электр таъминоти энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган шахснинг ўз вазифасига лоқайдлиги сабабли жами 9 млрд. 857 млн. 861 минг 200 сўмлик дебитор қарздорлик келиб чиққан.
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судида бир гуруҳ энергетика соҳаси мансабдорларига оид иш кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, судланувчи И.Э.И 2018 йилдан 2023 йилга қадар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Жиззах ҳудудий филиали Дўстлик туман электр таъминоти энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У истеъмолчиларга электр етказиб бериш ва ундириш тартибини билсада, ўз вазифаларига лоқайд муносабатда бўлган. У юзага келган қарздорликни вақтида ундириш чораларини кўрмаган. Натижада жами 492 млн. 913 минг 500 сўм электр улгуржи истеъмолчиларга ҳамда 27 млн. 762 минг 800 сўмлик электр энергияси аҳолига етказиб берилиши натижасида туман бўйича 2024 йил 21 июль ҳолатига 520 млн. 676 минг 300 сўмлик дебитор қарздорлик келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Судланувчи Ш.Э.И 2023-2024 йилларда “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Жиззах ҳудудий филиали Дўстлик туман электр таъминоти энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган. У ўз вазифасига лоқайдлик билан қараб, 3 млрд. 718 млн. 400 минг сўм улгуржи истеъмолчиларга ҳамда 226 млн. 500 минг сўм аҳолига электр энергияси етказиб берилиши натижасида туман бўйича 2024 йил 1 апрел ҳолатига 3 млрд. 945 млн. сўмлик дебитор қарздорлик келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Судланувчи А.Э.И 01.01.2022 йилдан 01.05.2022 йилга қадар кейинчалик 13.12.2022 йилдан хозирги кунга қадар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Жиззах ҳудудий филиали Жиззах шаҳар электр таъминоти энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган. Мазкур шахс ҳам жами 9 млрд. 857 млн. 861 минг 200 сўмлик дебитор қарздорлик келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Судланувчи Ж.Э.И 2022-2024 йилларда “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Жиззах ҳудудий филиали Мирзачўл туман электр таъминоти энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган. У туман бўйича 2024 йил 1 апрел холатига 1 млрд. 37 млн 460 минг сўмлик дебитор қарздорлик келиб чиқишига сабабчи бўлиб, “Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ Жиззах ҳудудий филиали манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Бошқа бир судланувчи Ш.К 11.10.2021 йилдан ҳозирги кунга қадар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Жиззах ҳудудий филиали Фориш туман электр таъминоти энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У туман бўйича 2024 йил 1 апрел ҳолатига 2 млрд. 699 млн. 216 минг 100 сўмлик дебитор қарздорлик келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Судланувчи А.Э.И эса 12.10.2022 йилдан хозирги кунга қадар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Жиззах ҳудудий филиали Зарбдор туман электр таъминоти энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У 2024 йил 1 апрел ҳолатига жами 5 млрд. 962 млн. 700 минг сўмлик дебитор қарздорлик келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Якуний суд ҳукмига кўра, Э.И.га ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. И.Э.Ига эса давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Яна бир айбдор Ш.Э.Ига ҳам худди шундай жазо қўлланилди.
Судланувчи А.Э.И.га нисбатан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бошқа бир айбланувчи Э.И.Ш.га ҳам худди шу йўсинда жазо тайинланди.
Судланувчи Ж.Э.И.га нисбатан ҳам ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 (бир) йил муддатга давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Суд ҳужжати Олий суд очиқ порталидан олинди.