Даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланмоқчи бўлганлар «Ягона портал» орқали мурожаат қилади

Улашиш:

Мурожаат қилувчига имтиёз қўлланган ёки қўлланмагани ҳақида "Ягона портал" орқали QR-код қўйилган хабарнома юборилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёзни қўллаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасида жисмоний шахслар томонидан даромад солиғига имтиёздан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш белгиланмоқда.

Шунингдек, даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш учун мурожаат қилувчи жисмоний шахсга даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланган ёки қўлланмагани ҳақида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали QR-код қўйилган хабарнома юбориш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада жисмоний шахсга нисбатан даромад солиғи бўйича имтиёз қўллашни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.