Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, фақат 19 октябрда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
20 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга бориб, кечаси 10-12 даражани, кундуз куни 25-28 даражани ташкил этади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 мс тезликда эсади.
Ҳарорат кундузи 18 октабрда 20-22 даража, 19 октябрда кечаси 6-8 даража, кундузи 23-25 даража, 20 октябрда кечаси 9-11 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.