Жиззахда чиқинди олиб чиқиш хизматлари нархи ошди. Жамоатчилик қандай фикрда

Улашиш:

2024 йилнинг 29-февраль куни “Вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги таърифларни ҳамда Жиззах шаҳри ва туманларда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича зарарсиз чиқиндиларни чиқариш юзасидан вақтинчалик меъёрларни белгилаш тўғрисида” Жиззах вилоят ҳокимининг қарори эълон қилинди. 

Қарорнинг биринчи иловасига кўра Жиззах вилоятининг барча туман(шаҳар)лари ҳудудларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича янги таърифлар, иккинчи иловага кўра эса хўжалик юритувчи субектлар бўйича зарарсиз чиқиндиларни чиқариш юзасидан вақтинчалик меъёрлар тасдиқланган.

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик ушбу белгиланган тарифлар мантиққа тўғри келмаслиги, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олаётган пулига яраша хизмат кўрсатмаётганини таъкидлашмоқда.

Улардан айримларининг фикрлари қуйидагича: 

Мазкур фикрлардан хулоса шуки, биронта ҳам жамоатчилик вакили чиқиндиларни олиб чиқиш билан шуғулланадиган ташкилот хизмати тўғрисида ижобий фикр билдирмаган.  

Эслатиб ўтамиз, “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–5-сон, 04.01.2024 й.) қабул қилинган. Унга кўра, чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.  

Яъни,  2024 йил 1 апрелдан:

Чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар СМС орқали хабардор қилиб борилади. 

Қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қуйидаги босқичларда жорий этилади: 

1-босқичда – Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан – 6 ойлик қарздорлик учун; 

2-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан – 3 ойлик қарздорлик учун; 

3-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан – 1 ойлик қарздорлик учун.

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.