Зарбдорда электрон давлат хизматлари кўрсатиш борасида қандай ишлар олиб бориляпти?

Улашиш:

Нурбек Зарбдор туманидаги мактаблардан бирининг 5 синф ўқувчиси. У бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун "Рақамли технологиялар" ўқув марказига тез-тез келиб туради. Ҳозирда Нурбек сингари 70 нафардан ортиқ ёш Ахборот техналогиялари имкониятларидан фойдаланиш учун марказга ташриф буюришади. Қулай тарафи шундан иборатки, бу ўқув маркази Давлат хизматлари маркази биносида жойлашганлиги. Боиси, амалиёт учун узоққа бориш шарт эмас. Шундоққина марказнинг ўзида компюьтер сабоқлари билан бир қаторда давлат хизматларидан онлайн фойдаланишни ўрганишади.

Бир кунда Давлат хизматлари марказига 100 га яқин фуқаро мурожаат билан келмоқда.

- Ташриф буюрган фуқароларнинг ҳар бири ўзи мустақил тарзда электрон ҳукумат портали орқали керакли давлат хизматини олса, марказда навбат кутишнинг олди олиниб, мурожаатчининг моддий чиқими камаяди, - дейди Зарбдор туман ДХМ ходими Ҳакимжон Намозов. - Бу қулайликни ёшларга ўргатиб бориш яхши самара беради. Чунки, ёшлар тез ўрганувчан бўлади.

Бугунги кунда давлат хизматлари кўрсатишнинг ўзига ҳос тамойиллари ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра фуқаролар марказга келиб ўтириши шарт эмас. Ўз хонадонида мобиль қурилмалар орқали исталган давлат хизматини мустақил тарзда олиш мумкин. Шу билан бир қаторда Давлат хизматлари агентлиги зиммасига ҳам қўшимча хизматлар қўшилаётганлиги янги ташкилотнинг ривожланишига замин яратса яна бир тарафдан унга бўлган ишонч ва эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида қаралади.

Соҳада 130 дан ортиқ давлат хизмати бўлсада аммо шунинг 80 га яқини вилоятда амалда, яъни фуқаролардан мурожаатлар келиб тушади. 2020 йилнинг январь-февраль ойларида 13 та марказ томонидан жами 43647 та хизмат кўрсатилди. Шундан 2059 таси Зарбдор туманига тегишли. Аҳолининг 80% электрон ҳукуматдан фойдаланишни ўрганиб олса юқоридаги кўрсаткич янада кўпайиши мумкин.

My.gov.uz электрон порталидан фойдаланишни билиш учун мавжуд қарорларни ёдлаш шарт эмас. Тизимда барча босқичлар соддалаштирилган тартибда ишлаб чиқилган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.