“UzAuto Motors”нинг таъкидлашича, “Nexia”га навбатлар бартараф қилинган.
Компания маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 3 мингдан ортиқ Chevrolet Nexia автомобиллари автосалонларга жўнатилган. Харидорлар дилерларга мурожаат қилиб, пулини тўлашлари ва дарҳол ўз машиналарини олиб кетишлари мумкин.
Эслатиб ўтамизки, 3 мартдан бошлаб UzAuto Motors ўз автомобиллари нархларини оширди. Эндиликда Nexia нархи 119,9 миллион сўмни ташкил қилади.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобиль сотиб олиш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда. Шундай қилиб, олиб-сотарларни навбатдан чиқариш режалаштирилган.