UzAuto Motors Озарбайжонда беш русумдаги автомобилларини йиғишни бошлади

Улашиш:

UzAuto Motors  2021 йилнинг 28 декабридан Озарбайжоннинг Ҳажигабул шаҳрида Damas, Labo, Lacetti, Tracker ва Malibu автомобилларини йиғиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ишлаб чиқариш «Azermash CP» МЧЖ ҚК заводининг ишлаб чиқариш қувватларида йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда жорий йилнинг сентябрь ойидан буён Chevrolet Nexia ва Cobalt автомобиллари ишлаб чиқарилаётган эди.

Барча маҳсулотлар General Motors (АҚШ) томонидан ўрнатилган жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил 1 февралга қадар тўртта автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.