Ўзбекистонда йилнинг сўнгги иш ҳафтаси илиқ ва ёғингарчиликсиз ўтади

Улашиш:

Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида сўнгги иш ҳафтаси юмшоқ қиш об-ҳавоси билан хотиржам ўтади. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво кузатилади.

Ҳафта давомида совуқ ҳароратлар аста-секин юмшайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлса, кундузи 5-10 даража илиққача, жанубий ҳудудларда 12-15 даражагача исиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсида кундузи ҳарорат 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол асосан шарқдан эсиб, ўртача тезликда бўлади. Кечалари ва эрталаб баъзи ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 3-5 даража совуқдан 0-1 даража илиққача кўтарилиши, кундузи эса 6-9 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.

Иссиқ ва қулай об-ҳаво сўнгги иш кунларини хуш кайфиятда ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.