Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятни таъминловчи ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга қаратилган. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳар қандай манфаатлардан, ҳатто давлат манфаатидан ҳам устунлигини шакллантирмасдан устувор мақсадларимизни рўёбга чиқариш мумкин эмас.
Хусусан, Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида Д.Х. дан ўз акаси Б.Х.га 14.5 млн. сўм, шунингдек Ф.С. дан собиқ турмуш ўртоғи С.Ф. га 13,5 млн. сўм қарздорлик давлат ижрочисининг мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.