Россияда Япония консули ҳибсга олинди

Улашиш:

Япония консули Мотоки Тацунори жосусликда айбланиб ҳибсга олинган.

Владивостокда ФСБ ходимлари томонидан Япония консули Мотоки Тацунори жосусликда айбланиб, қўлга олинди, деб хабар берди «РИА Новости».

Қайд этилишича, элчи пул эвазига Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан бири билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, Ғарб санкцияларининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисидаги махфий маълумотни олаётганда ҳибсга олинган. Тацунори persona non grata деб эълон қилинди.

Ўз навбатида, Япония Владивостокдаги консул ҳибсга олинганидан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик билдирган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.