Озарбайжонда ҳам UzAuto Motors автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади

Улашиш:

 Озарбайжоннинг Ҳажигабул шаҳрида 17 сентябр куни UzAuto Motors ва СамAвто заводи ишлаб чиқариш линиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. UzAuto Motors ахборот хизматининг маълум қилишича, Генерал Моторс билан ўзаро келишувга эришилгач, UzAvto Motors Chevrolet автомобилларини Озарбайжонда сотишни бошлаши ҳақида эълон қилди.

Озарбайжон тарафдан ишлаб чиқариш бўйича ҳамкор сифатида Боку шаҳри яқинида жойлашган Ҳажигабул саноат квартали таркибига кирувчи «Aзермаш СР» иштирок этди. Томонлар ўртасида 2021 йил 21 июлда имзоланган келишув шарофати билан лойиҳани амалга ошириш учун имконият яратилди. 2021 йилнинг апрел ойида Ҳажигабул саноат кварталининг очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев лойиҳага старт берувчи рамзий тугмани босди.

«Aзермаш СР»  заводида ишлаб чиқариш линиясининг тантанали ишга туширилишида Ўзбекистон бош вазири молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Қўчқоров онлайн тарзда тантанали нутқ сўзлади. Ўзбекистон делегасиясига «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умрзоқов бошчилик қилди. Озарбайжон тарафдан тадбирда мамлакатнинг иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов иштирок этди.

Компания хабарида айтилишича, ҳамкорликнинг дастлабки босқичида «Aзермаш СР»нинг ишлаб чиқариш қувватлари 5000 донагача, СамAвто автобусларини эса йилига 1000 донагача миқдорда ишлаб чиқариш ва сотиш режалаштирилган.

UzAvto Motorsнинг Озарбайжондаги расмий дистрибютори «Aзермаш СР»га кўра, мазкур моделлардаги нарх, фунционаллик ва сифатнинг манфаатли ва уйғун нисбати уларнинг ўзига хос рақобатбардош афзаллиги бўла олади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.