Chevrolet Tracker автомобилининг тўлиқ циклини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Улашиш:

"UzAuto Motors" компаниясида маҳаллийлаштиришни ошириш ва импорт ҳажмини қисқартириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу компаниянинг 2022 йил учун режаларида акс этган.

Айнан шу иш доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича 23 та лойиҳа реализацияси назарда тутилган. Бунинг натижасида эса маҳаллийлаштириш даражаси 56 фоизга ошади.

Яна бир режа эса истеъмолчилар учун қизиқарли бўлган лойиҳа ҳисобланади. Унга кўра, 2022 йилда Chevrolet Tracker автомобилининг тўлиқ циклини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Яхши янгиликлардан яна бири — шу кунларда "Ўзавтосаноат" "Tesla" автомобилларининг асосий рақобатчиси бўлган Хитойнинг BYD электрокарларини ишлаб чиқарувчи йирик компанияси билан келишувга эришди.

Таъкидлаш жоизки, "Ўзавтосаноат" сўнгги тўрт йил ичида бутун мамлакат сингари катта йўлни босиб ўтди. Бугун эса ҳукумат кўмаги ва иқтисодий ислоҳотлар туфайли тармоқ рақобат шароитида ишлашга тайёр. "Ўзавтосаноат" АЖ республика фуқаролари манфаатлари йўлида бозорни максимал тўлдиришни ўзининг бурчи деб билади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.