Фарғонада йил охиригача электромобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Улашиш:

Фарғонада вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида механика заводи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги Central Asia Motors корхонасида бўлди.

Корхонада 2021-2022 йилларда босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишлар кўздан кечирилди.

Ушбу лойиҳа тўлиқ якунланса, йиллик 10 минг электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади. Электромобиллар учун кузов, заряд станцияси, аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.

Корхона бош директори Баҳодир Аҳмедов вилоят раҳбарига электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил якунига қадар бошланишини маълум қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.