Пахтакор донсервиснинг ютуқлари ва муаммолари

Улашиш:

Сўнги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунлар, давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ҳамда қарорлари, давлат дастурлари асосида яратиб берилаётган кенг шарт-шароитлар самараси ўлароқ, ишлаб чиқариш соҳалари жадал ривожланмоқда.

Шароф Рашидов туманида фаолият олиб бораётган Пахтакор донсервис масъулияти чекланган жамияти халқ хўжалиги учун зарур бўлган қоғоз, картон қути маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.
Қайт этиш жоизки, ишлаб чиқарилаётган картон маҳсулотлари ҳозирги пайтда ички ва қўшни вилоятларда ҳаридоргил ҳисобланади. Корхонада 15 нафарга яқин ёшлар доимий иш ўрнига эга.
Вилоятимизда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ҳудудий кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бироқ бу лойиҳаларда юзага келаётган муаммолар бор.
Мазкур жамият ҳам пандемиянинг салбий таъсирларига қарамасдан корхона томонидан Хитой давлатидан картон қути ишлаб чиқаришга мўлжалланган 592 минг доллирлик асбоб ускуналар олиб келган.
- Лойиҳа доирасида бир мунча ишлар қилинган бўлсада, бу инвестицияни ишга туширилишига газ таъминотининг бўлмаганлиги боис янги лойиҳани ишга туширилишига муаммо бўлмоқда. Замонавий ускуналар тўлиқ ўрнатиб бўлинган, -дейди жамият раҳбари Ўктам Ҳазратқулов.
- Ўзбекистонда ягона корхона бўлиб, хорж давлатига экспорт бўлаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун картон қутилар тайёрлаб беради, камига эса 8 нафарга яқин ўғил қизлар доимий иш ўрнига эга бўлади.
Фаол инвестиция сиёсати барқарор иқтисодий тараққиётга эришишнинг энг муҳим шартларидан биридир. Ушбу йирик лойиҳанинг ҳам ўз муддатида ва сифатли амалга ошишига масъул раҳбарларнинг эътибор қаратишларига умид қилиб қоламиз. Чунки муаммолар гирдобида бўлиб, лойиҳалар ўз вақтида амалга ошмас экан бир томондан тадбиркорнинг ишчанлик умидини синдирса, иккинчи томондан воҳада иқтисодий ривожланиш бўлмайди. Бу муаммо бартараф этилса, саноатнинг тизимли ривожланишига эриша оламиз. Саноат бор жойда эса иш ўринлари ва даромад бўлади.

Гулчеҳра Урдушева, Дилшод Ражабов (олган суратлар)

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.