Ўзбекистонда мисдан олинадиган даромад миқдори маълум қилинди

Улашиш:

2017-йилда 109 885 тонна мис ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда комбинат 148,5 минг тонна мис ишлаб чиқармоқда.
“Олмалиқ” КМК ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева маълум қилишича, сўнгги 5 йилда ОКМК мис ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширди. 2017-йилда 109 885 тонна мис ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда комбинат 148,5 минг тонна мис ишлаб чиқармоқда.

“Ёшлик 1 конини ўзлаштириш” инвестиция лойиҳаси тўлиқ ишга туширилгач, 2029-йилга бориб комбинат 400 минг тонна катодли мис, 50 тонна олтин, 270 тонна кумуш ишлаб чиқаришга эришади.
“Агар 2029-йилга келиб мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача оширишга эришсак, бу кўрсатгични ҳисобига $7−8 млрд га етказиш мумкин бўлади”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган миснинг 60−70%и хомашё сифатида хориж давлатларига экспорт қилинади. Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда $2,5 млрд ни ташкил этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.