Ўзбекистон олтин сотиш бўйича жаҳонда етакчилик қилмоқда

Улашиш:

 2021 йилнинг ноябрида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича жаҳонда етакчи бўлган. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгаши (World Gold Council) хабар бермоқда.

Республика 21,5 тонна қимматбаҳо металл сотган. Ўтган йилнинг декабр ойи маълумотлари ҳали эълон қилинмаган, аммо сўнгги йиллардаги тенденцияларга қараганда, мамлакат бу ерда ҳам ортда қолмаса керак.

Олтин сотиш борасида иккинчи ўринни Туркия (7 тонна), учинчи ўринни - Россия (3.1 тонна), тўртинчи ўринни Қирғизистон (1.4 тонна) эгаллаган.

Давлат захиралари учун олтин сотиб олиш бўйича Қозоғистон (4,3 тонна), Польша (3,4 тонна), Ҳиндистон (2,8 тонна) етакчилик қилмоқда.

Олтин қазиб олиш ва қайта ишлашга ихтисослашган Ўзбекистондаги энг йирик тоғ-кончилик корхонаси - Навоий КМК ҳисобланади. Унинг ишлаб чиқариш ҳажми йилига 80 тонна олтинни ташкил этади. Асосий ресурс базаси - майдони жиҳатидан дунёда энг йирик саналган Мурунтау олтин кони ҳисобланади.

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича анъанавий равишда дунёдаги 10 талик мамлакатлар қаторига киради. Масалан, 2019 йилда 4,6 тонна олтин, 2020 йилда эса 101,6 тонна олтин қазиб олинган. Бу эса Ўзбекистонга рейтингда саккизинчи ўринни эгаллаш имконини берган.

Ўтган йилнинг март ойи охирида Ўзбекистон Марказий банки 10 йил ичида олтин сотиш ҳажми бўйича маълумотларни илк бор ошкор қилди. Маълум бўлишича, мамлакат 2010-2020 йилларда 687 тонна олтинни, шу жумладан 2020 йилда 100 тоннани экспорт қилган экан.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.