Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кириши мумкин?

Улашиш:

Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурханов ўз Telegram каналида рўйхатни тақдим этган.

Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга визасиз кириш имкониятига эга: Антигуа ва Барбуда, Арманистон, Барбадос, Беларусь, Бирлашган Араб Амирликлари, Доминика, Эрон, Фаластин, Филиппин, Гаити, Гамбия, Грузия, Кения, Кот-д'Ивуар, Малайзия, Микронезия, Мўғулистон, Молдова, Намибия, Озарбайжон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сейшел ороллари, Шри-Ланка, Суринам, Тожикистон, Туркия, Украина.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга кириб келганда виза олиши мумкин (visa on arrival): Боливия, Бурунди, Гвинея-Бисау, Индонезия, Иордания, Кабо-Верде, Камбожа, Комор ороллари, Лаос, Ливан, Мадагаскар, Макао, Малдив ороллари, Маврикий, Мавритания, Мозамбик, Непал, Никарагуа, Палау, Қатар, Руанда, Самоа, Серра-Леоне, Таиланд, Того, Тувалу, Ямайка, Зимбабве, Шарқий Тимор.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга кириш учун электрон виза олиши мумкин (e-visа): Эфиопия, Экваториал Гвинея, Эквадор, Габон, Гвинея, Ҳиндистон, Жанубий Судан, Жибути, Конго Демократик Республикаси, Лесото, Малави, Нигерия, Саудия Арабистони, Уганда, Вьетнам.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.