Ўзбекистон санитария-эпидемиология назорати "Қуйлиқ"нинг озиқ-овқат бўлими фаолиятини тўхтатган. Тозалик ва тартиб ўрнатилгандан сўнг бозор қайта очилади.
Кеча, 30 июль куни Санитария-эпидемиология қўмитаси Бектемир тумани бўлими инспекторлари Қуйлиқ деҳқон бозорида назорат рейдини ўтказишган ва яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан бузилган банан, сут ва тайёр овқатни топиб, санитария меъёрларининг бир қатор қўпол бузилишларини аниқлашган.
Таъкидланишича, антисанитария ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, бозордаги вазият ўзгаришсиз қолган. Бозор объектнинг санитария ҳолати яхшиланмагунча ёпилади. Мутахассислар унинг меъёрларга мос келиши ҳақида хулоса чиқаргандан сўнг, бозор ишни давом эттиради.
Эслатиб ўтамизки, йил бошида Қуйлиқ қишлоқ хўжалиги улгуржи бозори реконструкция қилиш учун ёпилган ва бозор сотувчилари Food city ва Tashkent Index мажмуаларида бепул янги савдо нуқталарини эгаллашга таклиф қилинган.
Кейинчалик, Қуйлиқ улгуржи бозорининг сотувчилари Food City савдо мажмуасига кўчиб ўтаётгани, маъмурият уларга бепул жойлар ажратгани ва савдо учун қулай шароит яратгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамизки, бир кун олдин Ўзбекистон санитария-эпидемиология назорати йўллар бўйлаб сотиладиган музқаймоқ таркибида патоген стафилококк бактерияларини топган.