Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?

Улашиш:

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да вилоят ҳокими ўринбосари Л. Ахмаджоновнинг ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ва Ахборот хизматлари ходимлари билан учрашуви ўтказилди.
Унда пандемия шароитида вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг очиқлигини таъминлаш, Ахборот хизматларининг давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги юзасидан амалга ошираётган ишлари танқидий таҳлилий баҳоланди.

Бугунги кунда Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш ва жамиятда бўлаётган ислоҳотларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта бўлмоқда.
– Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлардан халқимизни мунтазам хабардор қилиш, очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, хусусан ахборот хизматларининг таъсири катта бўлиши керак- дейди, вилоят ҳокими ўринбосари Л.Ахмаджонов.– Шу боис мазкур тизим фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун ҳали кўплаб ишларни амалга ошириш лозим. Жумладан, бунда Ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириб уларни маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини янада кучайтирмоқ керак.
Шунингдек, учрашувда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда Ахборот хизматлари вакилларининг малакасини ошириш учун ўқув семинарлари ташкил этиш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.